Абдулазиз полвон Осиё чемпионига айланди
Вьетнамнинг Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатидан юнон-рум кураши бўйича беллашулар ўз якунига етди ва аёллар курашига старт берилди.
Чемпионатнинг сўнгги кун баҳсларида 80 килограммгача вазн тоифасида Абдулазиз Холмирзаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланган бўлса, вазни 65 килограммча бўлган Сардор Маҳмудов кумуш медалга сазовор бўлди.

-71 килограммда Қодиржон Фозилов бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 3 тадан кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди. Якуний натижаларга кўра, жамоалар ўртасидаги баҳсда Эрон терма жамоаси 205 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари эса 161 очкодан тўплаб, иккинчи ўринни бўлишиб олди. Шуниннгдек, аёллар кураши баҳсларининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 2 та бронза медали қўшилди.
-40 килограмм вазн тоифасида Зайтуна Сапарова ҳамда -61 килограммда Сийсагул Сарсенбаева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА