Зулфия ижоди тараннум этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Баҳорнинг илк кунида таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуд санаси кенг нишонланади. Мазкур муборак сана муносабати билан Навоий вилояти Кармана туманидаги 20-умумтаълим мактабида “Мен ўзбекнинг Зулфиясиман” мавзусида адабий тадбир бўлиб ўтди.
[gallery-10745]
Тадбирда илм масканининг истеъдодли ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, дилбар рақслар ижро этилди. Шоира қаламига мансуб шеърлар ўқилди.
Баҳор ва гўзаллик, нафосат ва улуғворлик, садоқат туйғуларини ўз шеърларида тараннум этган Зулфияхоним ижоди бугун том маънода ўзбек адабий муҳитида беназир ўрин тутади. Бугунги адабий тадбирда ҳам шоиранинг бой адабий мероси ва унда акс этган эзгу фикрлар хусусида кенг сўз юритилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА