Зиёратдан уфурган маърифат
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 50 нафар профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлар ва уларнинг фарзандларидан иборат жамоаси “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлди.
Саёҳат давомида Ислом оламининг йирик мутафаккири, буюк муҳаддис, ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг бебаҳо илмий-маънавий мероси, мажмуанинг бунёдкорлик ишлари ҳамда зиёрат масканида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

– “Зиёратдан маърифат уфуради”, дея бежизга айтишмайди, – дейди Урганч давлат университети ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи директори Яшин Каримов. – Жамоамиз аъзоларида бу сўлим ва фароғатли масканда буюк мутафаккирнинг бебаҳо маънавий мероси, мажмуада бўй чўзаётган муҳташам бунёдкорлик ишлари ҳамда зиёратчилар учун яратилган шароитлар катта таассурот қолдирди. Мазкур саёҳат жамоа аъзоларининг мазмунли ҳордиқ чиқариши билан бирга, юртимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини янада чуқурроқ англашга хизмат қилмоқда. Маърифий сафар жамоа учун ҳам мазмунли ҳордиқ, ҳам юртимизнинг бой тарихини руҳан англаш имконини берди.


Мазмунли саёҳат нафақат жамоанинг руҳий ҳордиқ чиқаришига, балки қалбларида аждодлар меросига бўлган чексиз ифтихор ва эҳтиром туйғуларининг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилган бўлса, ажаб эмас.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири