Зиёрат ичра маънавий нур
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан иборат бир гуруҳ зиёлилар Самарқанд вилоятида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта бунёд этилган, ислом оламининг муқаддас масканларидан бири — Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан амалга оширилаётган "Эҳтиром" лойиҳаси доирасида жамиятнинг бир гуруҳ аъзолари — таниқли олимлар, зиёлилар, маданият ва санъат аҳли, ижодкорлар ва нуронийлар иштирок этди.

Тошкент шаҳридан эрта саҳарда Самарқанд сари йўлга тушган маҳобатли автобусда ўзига хос маънавий-маърифий тадбир бошланиб кетди. Айнан шу соҳада узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган тарих фанлари доктори, профессор Абдухалил Маврулов ажиб давра суҳбатини бошлаб берди:
Давра суҳбатига “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов бошловчилик қилди. Дастлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Тўлқин Эшбек “Эҳтиром” лойиҳасида кўрсатилган эҳтиромга яраша келгусида маънавият ва маърифат тарғиботини янада жонлантириш ҳақида сўз юритди. Шеърларидан ўқиб берди.

Эл суйган шоирлар Мунаввархон Усмонова, Зулфия Мўминова, Сирожиддин Рауф, Дилшод Ражаб, Ахтамқули, Фароғат Худойқулова, Шаҳло Аҳророваларнинг Ватан, миллат, халқни тараннум этувчи шеърлари даврага файз киритди.
Таниқли олимлар Жамила Шермуҳамедова, Нарзулла Жўраев, Обиддин Маҳмудов, Феруза Муҳиддинова, Феруза Акромова, Дилором Бобожонова, Искандар Ҳайитов, Мавлуда Ғаффорова, Миродилжон Баротов, Раъно Ўрозоваларнинг Янги Ўзбекистон ғоялари қанчалик муҳим воқеликка айланаётгани, Учинчи Уйғониш даврига монанд жамиятда юз бераётган улкан ислоҳотлар, бетимсол бунёдкорлик ишлари, бугунги ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга оид дил сўзлари даврага файз бағишлади.

Миллионлаб мухлислари қалбидан жой олган санъаткорлар Меҳмонали Салимов, Азиз Ражабий, Одинахон Нарзуллаева, Барно Қодирова, Одинахон Абдураҳмонова дилтортар қўшиқлари ва ўзлари ижро этган роллардан парчалар намойиш этишлари барчани ҳаяжонга солди.
Айтиш жоизки, автобус саҳнасида ижодий маҳоратини намойиш этаётган ана шу шоирлар, олимлар ва санъаткорлар атоқли шоир Чўлпон таъбири билан айтганда, мудом халқ ичига қучоқ очиб борадилар ва йил давомида мамлакатимиз бўйлаб барча вилоятларда, қишлоғу шаҳарларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб, одамларни эзгуликка чорлайдилар.
Туркиялик олим, ижтимоий-сиёсий фанлар доктори Кемал Явуз Атаман “Маърифат” тарғиботчилар жамияти фахрий аъзоси сифатида сўзга чиқиб, зиёратдан олган таассуротларини сўзлаб берди. Бу дил сўзлари замирида ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги азалий ва абадий дўстлик ришталари ўз ифодасини топган.
Дилобар Маматова,
Рухсорой Маҳамметова,
ЎзА