Зилзила тўлқини Германияга ҳам етиб борди
Германиянинг Баден-Вюртемберг ва Райнланд-Пфальц минтақалари чегарасида куннинг иккинчи ярмида магнитудаси 3,3-3,4 га тенг ер силкиниши қайд этилди. Зилзила ўчоғи 88 000 киши истиқомат қиладиган Вормс шаҳри яқинида, 20 километр айлана кесими ҳудудида жойлашган. Ҳодиса Жанубий Гессен ери Лампертхайм шаҳрида ҳам сезилган.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу табиий офат минтақада 1952 йил юз берган 4,7 магнитудали ер силкинишидан кейин кузатилган энг кучли сейсмик ҳодиса. Шаҳар марказидаги бинолар бир неча сония тебраниб турган. Жуда кўп одам ташвишга тушиб, полиция ва қутқарув хизматига мурожаат қилган. Айримлар бинога бирор оғир жисм келиб урилганини ҳам тахмин қилган.
Полиция ва ўт ўчириш хизмати ходимлари айтишича, ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳозиргача ҳеч қандай талафот ёки вайронгарчилик қайд этилмаган, шаҳар кўчаларида вазият барқарор қолмоқда.
Ер силкиниши ҳақида аҳолига фавқулодда огоҳлантириш иловалари орқали ҳам маълумот берилган. Геология хизмати ҳодисани “кучсиз зилзила” сифатида баҳолади. Об-ҳавошунослар қайд этишича, ГФРда кучсиз тебраниш тез-тез содир бўлади. Фақат юқори магнитуда аниқланса ёки силкиниш ўчоғи ер юзасига жуда яқин бўлган тақдирдагина ҳолат инсонларга сезилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА