Жаҳон кубоги соҳиби ишсиз эди...
Спортнинг техник ва амалий тури – ракетамодель ясаш билан шуғулланаман.

Бу борада 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Жаҳон кубоги соҳиби бўлганман. Жорий йилнинг июнь ойида Руминиянинг пойтахти Бухарест шаҳрида бўлиб ўтадиган спортнинг техник турлари бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олганман. Бироқ унга қатнашишга моддий имкониятим йўқ. Айни пайтда ишсизман.
Бу Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Лазиз Жамиловнинг сўзлари.
Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Лазизнинг муаммолари ҳал бўлди. Спортнинг мазкур турини ривожлантириш ва ғиждувонлик ёшларга ўргатиш учун “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида инновация бўлими раҳбари этиб тайинланди.
Дарҳақиқат, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга эътиборни кучайтириш мақсадида ўтказилган мазкур учрашувда Лазиз каби кўплаб ғиждувонлик ёшларнинг орзу умидларини рўёбга чиқди.
Учрашувда ғиждувонлик Сардор Ғаффоров томонидан билдирилган таклиф вилоят раҳбарлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Олий маълумотли молиячи мутахассислигига эга 29 ёшли Сардор кўплаб хайрли ишларни амалга ошираётганлигини таъкидлаб, тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун уч йил бурун тумандан алоҳида ер майдони ололмай, қўшни вилоятга кетишга мажбур бўлганлигини билдирди. Ҳозирда автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси, дилерлик шахобчаси сифатида автосалон ва бошқа субъектларига эга эканлигини таъкидлаб, йилига ўртача 1,3 миллион АҚШ доллари миқдорида айланма маблағи борлигини ва ўзи туғилиб вояга етган Ғиждувонда оиласи билан бир нечта лойиҳани амалга ошириш ниятидалигини айтди.
Жумладан, олтингугуртни қайта ишлаш корхонаси, аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини қуриб ишга тушириш, яна Миракон қишлоғида бўш ётган бир гектар ерда иссиқхона хўжалиги лимонария ташкил этиб, 40 дан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаш имкониятига эга эканлигини таъкидлади. Бунинг учун эса қишлоғидаги ташландиқ ер ва кредит олишга кўмак сўради.
Самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ғиждувонлик ёшларни ўйлантирган кўплаб муаммоларига ечим топилди. Уларнинг имтиёзли кредит маблағи олиш, тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун ер майдони ажратиш, ишсизлик билан боғлиқ қатор масалалари юқори идоралар томонидан ўрганиладиган бўлди.
Ҳудуд ёшларининг қўл меҳнатлари, ихтиролари маҳсули бўлган ишлар, йигит-қизларнинг ташаббус ва лойиҳалари тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.