Жаҳон чемпионати бошланди
Пойтахтимиздаги "Saxovat servis sport" мажмуасида самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat servis sport" мажмуасида самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз самбо ассоциацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган мазкур чемпионатда дунёнинг 50 га яқин давлатидан 500 нафарга яқин самбочи 40 та вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашмоқда.
Жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида самбочилар 12 вазн тоифасида беллашувларга киришади. Ушбу баҳсларда Муниса Эшқулова, Азада Аймуратова, Жаҳона Эсанова, Наргизахон Абдулатипова, Мафтуна Эргашева, Юлдуз Узоқова, Саидали Раҳимов, Зафарбек Ҳамроқулов, Бақожон Ашуров, Бектош Назаров, Ҳасан Хуррамов, Аскарбек Авганов ўз ёш ҳамда вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
– Дунёнинг энг кучли самбочилари ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ўзи катта бахтдир, – дейди Ҳ.Хуррамов. – Мен чемпионатнинг 62 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаганман. Насиб қилса, юқори натижаларни қўлга киритаман. Мусобақага терма жамоамиз билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Бизнинг машғулот ўтказишимиз учун барча шароитлар яратиб берилди.