Зеленский ва Путин учрашиши мумкин
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан навбатдаги тинчлик музокараси 24 июль куни Истанбулда ўтказилишини маълум қилди.
BBC хабарига кўра, Украина Хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров мулоқотга тайёргарлик кўрмоқда. Кун тартибидан асирлар алмашинуви ва эҳтимолий Зеленский – Путин учрашуви ўрин олган.
Ушбу қарор Зеленскийнинг дам олиш кунлари билдирган таклифидан сўнг, Дональд Трамп томонидан Россияга қарши санкция билан таҳдид қилингандан кейин эълон қилинди. Шунингдек, Вашингтон Украинанинг мудофаа имкониятини мустаҳкамлаш учун янги қурол етказиб беришни ҳам ваъда қилган.
РФ бу борада ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ томонлар позицияси кескин фарқ қилиши, яқин орада муҳим ўзгаришлар бўлмаслигини айтган.
Мусулмон Зиё, ЎзА