Ўзбекистоннинг энг кекса одами сайловда овоз берди
Сайловларда юз ва юз ёшдан ошган табаррук инсонлар ҳам овоз бермоқда.Фарғона вилоятида 90 нафарга яқин юз ёшдан ошган отахон ва онахон истиқомат қилади. Шулардан бири Ҳувайдо момо Умарова Бувайда туманида яшайди.

958-сайлов участкасидан сайловда қатнашган 124 ёшли Ҳувайдо момо Умарова мамлакат келажагига бефарқ эмас. У сайловда биринчилардан бўлиб ўзи танлаган номзодга овоз берди.
Сайлов участкаларида ногиронларга, ёши улуғ отахон ва онахонларга барча шароитлар яратилган. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари онахоннинг хонадонига боришиб, у кишининг сайлаш ҳуқуқини амалга оширишга ёрдам берди.
Ҳувайдо момо дуога қўл очар экан, юртимиз тинчлигини, осмонимиз мусаффолигини, барча эзгу ишлар бошида турган Президентимизнинг соғ-саломат бўлишини оллоҳдан сўради.