Ўзбекистон –Туркия ёшлари тажриба алмашди
ТИКА амалга ошираётган “Тажриба алмашинуви дастури” доирасида Туркиянинг етакчи университетларида таълим олаётган бир гуруҳ ёш талабалар Ўзбекистонга ташриф буюрди.
ТИКА амалга ошираётган “Тажриба алмашинуви дастури” доирасида Туркиянинг етакчи университетларида таълим олаётган бир гуруҳ ёш талабалар Ўзбекистонга ташриф буюрди. Улар юртимиз маданияти, миллий анъаналаримиз, юртимиз ёшлари ва уларнинг фаолияти, жумладан, қишлоқ хўжалиги билан яқиндан танишди.
Дастлаб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида ёш фермерлар ўртасида тажриба алмашиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда иккала давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган сўнгги инновацион лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берилди. Икки давлат ёшлари биргаликда олма ва узум мевалари ҳосилини йиғиб олишда қатнашди.

Туркиялик талабалар Бухоро вилоятига ҳам борди. Бухоро туманида жойлашган “Property agro logistika” марказида ўтказилган учрашувда туркиялик талабалар ва ёш фермерлар қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган янгиликларни баҳам кўришди. “Property agro logistika” марказининг раҳбари Э.Қўшаев уруғликка етиштирилаётган бодринг кўчатларини тўғри экиш бўйича маҳорат дарси ўтказди.
—Mарказимиз ер майдони 40 гектар бўлиб,10 дан ортиқ экин турлари етиштирилмоқда, –– дейди “Property agro logistika” марказининг раҳбари Эргаш Қўшаев.– Етиштирилган ҳосилни ўзимиз қайта ишлаб, 15 та янги турдаги музлатгичларга жойлаштирамиз. Кейин изчилик билан бозорларга етказиб берамиз.