Ўзбекистон халқ рассоми янги роман ёзди
“Ўзбекистон” нашриётида Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофоти совриндори Алишер Мирзо қаламига мансуб “Мусаввир” романи чоп этилди.
“Ўзбекистон” нашриётида Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофоти совриндори Алишер Мирзо қаламига мансуб “Мусаввир” романи чоп этилди.
Китоб замонавий кўринишга эга. “Мусаввир” романи 33 бобдан иборат. “Дийдор ғанимат”, “Онажонимнинг васиятлари”, “Тўйлар муборак!”, "Кичик одамнинг катта севгиси”, “Эски шаҳарга – каллахонага қайтиш” боблари ўқувчи қалбидаги самимий туйғуларни уйғотади. Бир муддат ширин хотираларни эслашга чақиради. Мавзунинг дилга яқинлигидан китобхон мутолаа вақти роман ичига шўнғиб кетади.
Алишер Мирзонинг 2015 йилда чоп этилган “Каллахоналик йигитча” романи ҳам китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган эди. Ишонамиз, ёзувчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳикматидан иборат бадиий асар ўқувчиларга манзур бўлади.
Китоб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Ғафуров тақризи билан чоп этилган. Романга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад сўз боши ёзган.