Ўзбек ва тожик – азалий қардошлар
Тожикистон Республикасида жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.
Тожикистон Республикасида жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.
Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода билан расмий учрашув ўтказилди.

Тожикистон миллий кутубхонасида ўтказилган учрашувда истиқболдаги маданият ва санъатни ривожлантириш борасидаги стратегик режалар муҳокама қилинди. Икки томонлама ҳамкорликнинг асосий мавзуси, икки давлатнинг эҳтиёжига кўра, маданият йўналиши юзасидан таълим сифатини ошириш, балет ва опера соҳасида тажрибали мутахассисларни жалб қилиш, театр гастролларини ташкил этиш, мақомни тарғиб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Кутубхонада ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди. Қизиқарлиси шуки, ўзбек санъаткорларининг ижодини тожикистонлик мухлислар севиб эшитар экан. Шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Наво” телеканалида намойиш этиладиган барча дастурларни тожикистонлик мухлислар ҳар куни кузатиб борар экан.

Президентларимиз саъй-ҳаракати туфайли ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожланаётгани бугун ўз натижасини бермоқда. Айниқса, 2017 йилдан бошлаб маданият кунлари икки давлатда ҳар йили ўтказилаётгани алоҳида таҳсинга лойиқ. Бу маданият кунлари икки давлат санъат аҳли ҳамкорлигида бўлаётгани, шу билан бирга, “Дўстлик кечалари” ҳам ташкил этилаётгани ОАВ вакилларига маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазирлиги матбуот хизмати