Ўзбек ва озар халқларининг мустаҳкам дўстлиги рамзи
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази билан ҳамкорликда Фузулий номидаги Озарбайжон тил ва маданият маркази ташкил этилди.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази билан ҳамкорликда Фузулий номидаги Озарбайжон тил ва маданият маркази ташкил этилди.
Марказнинг очилишида Озарбайжон маданият маркази раҳбари Самир Аббасов, ТошДЎТАУ ректори Шуҳрат Сирожиддинов ва озарбайжонлик кўплаб адабиётшунос олимлар, ижодкорлар ва ўзбек олимлари, матбуот вакиллари иштирок этди.
Мазкур марказ икки қардош халқнинг мустаҳкам дўстлиги рамзигина эмас, балки муштарак адабиёт, қадимги туркий тилимизни тадқиқ этиш илмий даргоҳи ҳамдир. Бу марказда шеърият кечалари, қизиқарли адабий тадбирлар, китобхонлик тўгараклари фаолият юритади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, марказда илк мушоира кечаси меҳмони озарбайжонлик шоира, давлат арбоби Сўна Валиева бўлди. Шоира озар тилида ажойиб шеърлар ўқир эеан, уни бемалол ўзбек ўқувчиси ҳам тушуна олади. Негаки, бу икки қардош тил вакиллари учун тилмоч ҳам шарт эмас.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида А.С.Пушкин номидаги рус тили ва адабиёти маркази, турк тили ва адабиёти маркази очилган ва фаолият кўрсатиб келаётганди улар қаторига Фузулий номидаги Озарбайжон тил ва маданият марказининг қўшилиши талабалар ҳамда устозлар учун улкан совға бўлди.