Замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари — тараққиёт пойдевори
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятидаги “Таъмирлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
1995 йилда ташкил этилган корхона бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бош режа, мастер-режа, лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда замонавий архитектура ечимларини ишлаб чиқмоқда.
Жумладан, 2024 йилда “Термиз” эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилди. Денов туманидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 гектар майдон учун мастер-режа тайёрланди.
[gallery-30823]
Ташкилот мутахассислари “Tashkent City” ҳудудидаги “Ўзсаноатқурилишбанк” маъмурий биносининг 13-15-қаватларини таъмирлаш учун интерьер дизайн ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиққан. Ўзбекистон Миллий банки хизматлар маркази биноси учун ташқи ва ички дизайн ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, муаллифлик назоратини амалга ошириш ишлари ҳам бажарилган.
Айни пайтда корхонада қарийб 30 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Лойиҳалаш жараёнида рақамли моделлаштириш, 3D визуализация ва BIM технологияларидан фойдаланилмоқда.
Замонавий ёндашувлар лойиҳаларни сифатли ва тезкор ишлаб чиқиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратиш имконини бермоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА