Зафар муборак, қоракўллик пахтакорлар
Бухоро вилояти Қоракўл тумани пахтакорлари вилоятда биринчи бўлиб шартномавий режани бажарди. Туман миришкорлари 29 минг 170 тоннадан ортиқ пахта хирмонини бунёд этди.
Туманда бу йилги деҳқончилик мавсумида 237 та фермер хўжалиги томонидан 10 минг 851 гектар ерда саноат учун қимматбаҳо хом ашё – пахта етиштирилди. Мураккаб иқлим шароитида туманда 98 та фермер хўжалигининг 381 та контурида, жами 2 минг 286 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш технологияси асосида баракали ҳосил етиштирилгани тармоққа жорий этилаётган илмий ёндашув самарасидир.
Пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш бўйича 230 та терим отрядлари шакллантирилди. Уларга 16 минг 42 нафар теримчилар ихтиёрий равишда бириктирилди. Пахта хомашёсини йиғиб-териб олишда тумандаги “Мергантекс” ва “Кумуш калава” кластер корхоналари ва пахта тозалаш корхоналари таркибидаги 3 та пахта қабул қилиш масканлари, улардаги ғарам(бунд) майдонлари, пахтани узатиш механизмлари, транспортёрлар, лаборатория жиҳозлари белгиланган стандартлар асосида ишлаши таъминланди.

«Мергантекс» масъулияти чекланган жамияти томонидан “Сайёд” ҳудудида фаолият кўрсатувчи “Ойдиной Олим Ойбек” фермер хўжалиги далаларида томчилаб суғориш технологияси жорий этилди ва ҳосилдорлик 70 центнерни ташкил этмоқда.
Фермер хўжалиги аъзолари 58,8 гектар майдонга чигит экиб, парваришлади. Ўз вақтида олиб борилган агротехник тадбирлар туфайли хўжаликда мўл ҳосил етиштирилди. Пахта тўқимачилик кластери билан тузилган шартномага мувофиқ қабул масканларига юқори сифатли “оқ олтин” топширилди. Ҳали фермер хўжалиги далаларида ҳосил чўғи баланд. Йиғим-терим ишлари эса бир дам сусайгани йўқ.
– Томчилаб суғоришнинг пахта учун фойда эканлигини биз мана бу йил амалда кўрдик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Сардор Эргашев. –Пахтачиликдаги мисли кўрилмаган натижаларнинг бош сабаби ғўза парваришига илмий ёндашувдир. Бир йил аввал 27 центнер ҳосил олган бўлсак, бу йилги натижа сал кам 3 баробар кўп.

Туман “Човли” ҳудудидаги “Боғи эрам замини”, “Дўкончалик Жумабой полвон”, “Оводон момо” , “Абдуқодир Эшон” номли, Қораун ҳудудида фаолият юритаётган “Бобоқул Онда”,“Очил бобо-2018”, “Саттор Рустам пахтакор”, “Яллақосим чорвадор”, “Янгизамон Шойимурод” номли, “Қораҳожи” ҳудудидаги “Ниҳол М”, “Яхшимурод пахтакор”, “Аҳмад Рўзиқул” номли, “Маллаишайх” ҳудудидаги “Боғи Шабнам чорвадор”, “Мадина Иброҳим Фармон”, “Расул Жаббор Иброҳим”, “Асадбек ёш ғаллакор”, “Ортиқ бобо” номли, “Сайёт” ҳудудидаги “Фирдавс Сухроб пахтакор”, “Тоҳир–Зоҳир пахтакор”, “Қаҳрамон Акбар пахтакор”, “Эшонқул Ниёз пахтакор”,“Қоракўл Фидокор замини”, “Кумуш калава” МЧЖ, “Қоракўл” ҳудудидаги “Полвон Янгиев”, “Давлат нав синаш участкаси”,“Ғофур Раззоқ”, “Улуғ Бобо” каби кўплаб фермер хўжаликлари биринчи теримда 30-40 центнер ҳосил олиб, шартномавий режани бажарди.
Терим пули банк муассасалари томонидан даланинг ўзида тарқатилгани, илғор теримчиларга 50 тоннадан ортиқ ёғ махсулоти ва бошқа совға-саломлар, озиқ-овқат махсулотлари тарқатилиб рағбатлантирилиб борилгани элимизнинг ризқ-насибасини ўз вақтида, сифатли йиғиштириб олинишини таъминлади.
“Зиёрат”, “Сайёд”, “Маллаишайх”,“Човли”, “Қораун”, “Қуввача” ва “Қозон” ҳудудлари пахта сотиш шартномавий режасини вилоятда биринчилардан бўлиб бажарди. Шунингдек, “Дарғали”, “Қораҳожи” ва “Қоракўл” ҳудудлари ҳам пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшди.
Зариф Комилов, ЎзА