Юртимизда қанча мактаб ўқитувчиси вакцина олди?
Бутун дунёга таҳдид солаётган энг хавфли касаллик саналган коронавирусга қарши энг самарали восита ваксинадир.
Шунинг учун ҳам юртимизда эмлаш жараёнлари олиб борилмоқда. 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 миллион 199 минг 635 доза вакцина қўлланилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун 514 минг 316 доза биринчи, 398 минг 503 доза иккинчи, 286 минг 816 доза учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.
Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган мактаб ўқитувчиларининг 74,6 фоизи вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди. Умумтаълим соҳаси вакиллари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 45,4 фоизга етди.
Файзулло Яҳёев, ЎзА