Юрт фидойилари хотираси - қалбларда барҳаёт (+видео)
Ватан — шунчаки туғилиб ўсган замин эмас. Уни асраган, унинг тинчлиги учун жонини фидо қилган ўғлонларнинг юрагидаги муқаддас туйғудир.
Ўзбекистон тарихи ва мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси йўлида жонбозлик кўрсатган кўплаб ҳарбий қаҳрамонлар мавжуд. Улар юртимиз сарҳадларини дахлсиз сақлаш, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ҳамда террорчилик гуруҳларига қарши курашда ҳақиқий жасорат намунасини кўрсатишган.
Дарҳақиқат, мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган аждодларимизни ёд этиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳаётий кўникма ва анъанага айланган. Халқ ўз фарзандларини ҳеч қачон эсдан чиқармайди. Халқнинг хотирасиз яшаши асло мумкин эмас. Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, элу-юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.
Қаҳрамонларимиз хотирасини ҳамиша эсда тутиб, Ўзбекистон мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда юртимизда тинчлик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бундан буён ҳам давлат ва жамиятнинг асосий вазифаси бўлиб қолади.
Муҳайё Турдалиева, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА