Юқори мартабали дипломатлар билан учрашув
Фоторепортаж
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюросида дипломат-таржимонларнинг мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бюронинг навбатдаги меҳмонлари – Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва мамлакатимизнинг Франциядаги (Португалияда – ўриндошлик асосида) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоев бўлди.
[gallery-5474]
Юқори мартабали дипломатлар янгиланаётган Ўзбекистон шароитида элчи бўлишнинг аҳамияти, профессионал дипломат бўлиб етишиш учун қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиш керак, якунланган йилда БМТ доирасида Ўзбекистоннинг қандай муҳим ташаббуслари олға сурилгани, чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар қошида касбга доир стажировкалар ўташ учун қандай имкониятлар мавжудлиги юзасидан дипломат-таржимонларга батафсил тушунча берди.
Учрашув конструктив мулоқот ҳамда мазмунли тажриба ва фикрлар алмашинуви муҳитида бўлиб ўтди.
Камола Юсупова,
Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА