Юксак зафарга муносиб ҳисса қўшилди
Озарбайжонда ўн беш кун давомида ўтказилган III “МДҲ ўйинлари”да Ўзбекистон спорт делегацияси муваффақиятли иштирок этди. Тўққизта МДҲ давлати ҳамда 15 та таклиф этилган мамлакатдан 3 минг 500 дан зиёд спортчилар 23 та спорт тури бўйича 246 та жамланма медаль учун беллашган ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз аъзолари 25 та олтин, 33 та кумуш ва 61 та бронза, жами 119 та медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади.
Ватанимиз спортчиларининг салмоқли ғалабаларида Наманган вилоятининг ёш, иқтидорли вакиллари салмоқли ғалабалари – иккита олтин, учта кумуш ва саккизта бронза медалига сазовор бўлган ҳолда, катта ҳисса қўшди.

Жумладан, бокс бўйича 52 килограмм вазн тоифасида Сабина Мирзаева ва 54 килограмм вазнда Беҳруз Роҳаталиев – олтин медални қўлга киритди. Эркин курашда 45 килограмм вазнда Муҳаммад Раҳимжонов, 92 килограмм вазнда Асадбек Эркинжонов, шунингдек, боксда 60 килограмм вазнда Отабек Нурмуҳаммадов – кумуш медалга муносиб кўрилди.
Ўқ отишда ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчилари Муҳаммад Камолов ва Муҳтасар Тоҳирова, волейбол ўйинларида Элмурод Мамадалиев, баскетболда Али Туқчиев, бокс бўйича 52 килограмм вазнда Бекзод Исмоилжонов, байдарка ва каноэда эшкак эшишнинг К-1 500 м, К-1 1000 м, К-2 500 м йўналишларида Давлатжон Ҳамдамов бронза медали билан тақдирландилар.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.