Юксак эътиборга “лаббай” деб жавоб берамиз
Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга, жумладан ижодкор аёлларга эътибор жуда юқори.
Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга, жумладан ижодкор аёлларга эътибор жуда юқори. Жамиятимизда аёлларнинг мавқеи ва фаоллигини ошириш, уларнинг ижодий салоҳияти, раҳбарлик қобилиятини юзага чиқариш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Зотан, аёллар жамиятда ҳамиша ўз меҳнатсеварлиги, топқирлиги билан эркакларга елкадош бўлиб келган.
Жамият ривожи, Ватан равнақи аёллар учун айниқса муҳим. Келажак авлод тарбияси, миллий маънавиятимиз, қадриятларимизни эъзозлаш, мамлакатимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилиш бизнинг руҳимизни кўтаради, ғайратимизга ғайрат қўшади. Шу боис, бундай эътибор ва ғамхўрликка биз ҳамиша лаббай, деб жавоб берамиз.
Бор салоҳиятимиз, иқтидоримизни давлатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, фарзандларимизнинг ёрқин келажаги йўлида ишга соламиз ва бундан чексиз бахтиёрлик ҳис этамиз.
Фурсатдан фойдаланиб барча опа-сингилларимизни 8 март — Халқаро Хотин-қизлар байрами билан самимий табриклайман.
Маъмура ЗОҲИДОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
ўқув методика ва ҳарбий ватанпарварлик
бўлими бошлиғи