Ёзни қувончга тўлдираётган 90 кун
ФОТОРЕПОРТАЖ
Яқинда Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таълим тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласи долзарб вазифа сифатида белгилаб берилган эди. Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида юртимиз бўйлаб “Долзарб 90 кун” лойиҳаси амалиётга жорий қилинди.
Лойиҳа доирасида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътилини мазмунли ва самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-23975]
Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳам бу борада қатор ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, туман маданият маркази томонидан ташкил этилган концерт дастури ўқувчиларга чинакам байрамона кайфият бағишлаш билан бирга, улар қалбида санъатга бўлган меҳрни янада оширди.
Шунингдек, тарихий ва маданий меросни ўрганишга қаратилган экскурсиялар ҳам уюштирилиб, ёшлар туман ҳокимлиги, музей ва кўргазма залларига ташриф буюрмоқда. Бу эса уларнинг дунёқараши ва фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА