Ёзги таътилнинг завқли онлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган “Гулшан” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёзги дам олиш мавсумига старт берилди.
Оромгоҳда болаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши, жисмонан ва маънан чиниқиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда спорт мусобақалари, маданий-маърифий тадбирлар, интеллектуал ўйинлар, шахмат-шашка беллашувлари, турли фан ва қизиқишлар бўйича тўгараклар ташкил этилган. Шунингдек, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида кутубхона фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
[gallery-29914]
Мавсумнинг биринчи навбатида 80 нафар ўғил-қиз дам олмоқда. Улар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидан келган 25 нафар бола ҳам бор. Дам олувчилар учун қизиқарли танловлар, спорт мусобақалари ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилиб, ёзги таътилни мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, оромгоҳда болаларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини муҳофаза қилиш масалалари доимий эътибор марказида бўлиб, уларнинг ҳар томонлама дам олиши ва янги дўстлар орттириши учун қулай муҳит яратилган.
Беҳзод САИДОВ(сурат),ЎзА