Ёшларимиз Туркияда тажриба алмашмоқда
Шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган “Туркия–Ўзбекистон” халқаро ёшлар тажриба алмашинуви дастурида мамлакатимиз ёшлари иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Манавгат тумани ҳокими Адил Караташ билан учрашиб, ёшлар сиёсати ҳамда Туркиянинг истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, вакилларимиз “Alanya Alaaddin Keykubat universiteti” (АЛКУ) ректори Кенан Аҳмет Туркдоған билан олий таълимдаги ҳамкорлик ва академик алмашинув бўйича музокаралар олиб борди.

Шу билан бирга, улар Аланья ёшлар марказида йигит-қизлар учун яратилган замонавий имкониятлар билан ҳам яқиндан танишди.
Қайд этилганидек, мазкур учрашувлар икки қардош давлат ўртасидаги ёшлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Г.Бобоева,
ЎзА