Ёшлар ва аёллар касб-ҳунар эгалламоқда
Сурхондарёда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни касбга йўналтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Термиз туманида Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда “Шеробод” касб-ҳунарга ўқитиш таълим маркази билан ҳамкорликда бугунги кунда 4 та ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, бу ерда тикувчилик, аёллар сартароши, каштачилик ҳамда компьютер саводхонлиги бўйича машғулотлар йўлга қўйилган. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази биносида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида ҳозирда 50 нафар ёш ва хотин-қиз маҳорат ошираётир. Таъкидлаш жоиз, тингловчилар 2 ҳафталик ўқув курсида касб ўрганиш билан бирга стипендия ҳам олади.
Ўқишни тугатган ёшлар имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқда.
[gallery-3167]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА