Ёшлар Сенат фаолияти билан танишди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши масъул ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари Сенатга ташриф буюрди.
Учрашувда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Меморандумда Ёшлар парламенти Ёшлар иттифоқи билан бир қатор йўналишларда ҳамкорлик олиб бориши белгилаб ўтилди.
Учрашувдан сўнг иштирокчилар Сенат биноси ва унинг фаолияти билан танишиб, Ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари ҳамда ташкилий тузилмаси ҳақида атрофлича маълумот олдилар.




Гулноза Бобоева, ЎзА