«Ёшлар ойлиги»да пискентликлар фаол қатнашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент вилояти Пискент туманидаги Ёшлар марказий ўйингоҳида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги гала-консерт ўтказилди.
[gallery-18081]
«Ёшлар ойлиги» муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналарига ҳудуддаги йигит-қизлар жам бўлди. Кўтаринки руҳда бошланган тадбир давомида Пискент тумани ҳокими Музаффар Арипов ёшларни байрам билан табриклаб, барчага ўз тилакларини билдирди. Шундан сўнг тумандаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини олтин медалга битирган ёшлар тақдирланди. Уларга туман масъуллари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Эстрада санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.
Аслиддин АЛИЖОНОВ(сурат),ЎзА