Ёшлар куни учрашувлари
Ҳар пайшанба Президент ташаббуси билан ёшлар кунига айланди. Бу куни барча тоифадаги идора ва ташкилот раҳбарлари меҳнат жамоалари, ўқув юртларида юзма-юз учрашувлар ўтказишмоқда.
Ёшлар ойлиги доирасида ҳудудларда китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Фарғона туманидаги тиббиёт техникумида Марғилон шаҳридаги “Юксалиш” ўқув маркази муассиси Абдулборий Марғилоний китобхон ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Шунингдек, туманда жойлашган IT Park мажмуасида ёш дастурчилар, ихтирочилар ҳамда стартап лойиҳалари устида фаолият олиб бораётган ёшлар билан ҳам очиқ мулоқот ташкил этилди.


Туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ёшларнинг инновацион ғоялари, бизнес ташаббуслари ва ахборот технологиялари соҳасидаги истиқболли лойиҳалари билан танишилди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА