Ёшлар касбий маҳорат намойиш этди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Касблар танлови”нинг новвойчилик, пайвандлаш устаси, электромонтаж устаси, дизайнерлик ҳамда ёш қутқарувчи йўналишлари бўйича баҳсларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловни вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда касб-ҳунарга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилган танловнинг белгиланган йўналишлари бўйича туманлар ва шаҳарда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят босқичида ўз маҳоратини намойиш этди.
[gallery-20810]
Танлов иштирокчилар учун нафақат рақобат майдони, балки уларга тажриба ошириш ва келажакда муваффақиятга эришиш сари илк қадам вазифасини ўтади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА