Ёшлар ҳаётидаги энг муҳим палла
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона давлат университети спорт-соғломлаштириш мажмуасида бакалавриат таълим йўналиши учун кириш имтиҳонлари давом этмоқда.
2023-2024 ўқув йили учун тест синовларини топширишга мослаштирилган 330 ўринли бинода абитуриентлар учун барча шароит яратилиб, ичимлик суви, тўлиқ совутиш, ёритиш тизими билан таъминланган.
Университет қошида ташкил этилган волонтёрлар гуруҳи эса абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари билан суҳбатлар ўтказиб, тест жараёнларининг нечоғлик шаффофлигига доир сўровномалар олиб бормоқда.
[gallery-13039]
Маълумот учун. Фарғона давлат университети бу йил республика миқёсида энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар ичида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Тест имтиҳонлари вилоятда 13 августгача давом этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА