Ёшлар етакчиларининг фаолияти ўрганилди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўрта Чирчиқ туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларга амалий ёрдам бериш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган учрашувда ҳар бир етакчининг маҳалласидаги вазият атрофлича муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 57 та маҳаллада 14-30 ёшдагилар 29 минг 133 нафарни ташкил этиб, уларнинг 534 нафари “қизил” тоифага киритилган.

Шунингдек, туманда 1 минг 294 нафар мактаб битирувчиларидан 354 нафари олий таълимга, 575 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди. Тумандаги ишсиз ёшлар сони 523 нафар бўлиб, шундан бандлиги таъминланган ёшлар 210 нафарни ташкил этади.
Суҳбат давомида ҳар бир етакчининг ўз маҳалласидаги ёшлар билан олиб бораётган тизимли ишлари, уларга кўрсатилаётган кўмак ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Етакчиларга келгусида бажариши керак бўлган вазифалар хусусида тегишли топшириқлар берилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА