Ёшлар етакчилари фаолияти ўрганилди
Пойтахтимизда Ёшлар иттифоқи томонидан Олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари учун ўқув-семинари ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳрида мавжуд 87 та олий таълим муассасасининг 600 дан ортиқ ёшлар етакчилари ва йўналиш координаторлари иштирок этди.
Семинарда ёшлар билан ишлашнинг янгича йўналишлари, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди. “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш борасидаги ишлар натижаси кўриб чиқилди ҳамда уларга зарур тушунчалар берилди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида давом этиб, ёшлар етакчилари ва координаторлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Гулноза Бобоева, ЎзА