Ёшлар билим ва маҳорат оширмоқда
Фоторепортаж
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” йўналишлари бўйича 68 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган.
[gallery-9073]
Мактаб ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, санъат, спорт, ахборот технологияларига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тажрибали педагог ва ўз касбининг устаси бўлган мутахассислар томонидан ташкил этилаётган тўгаракларга 1668 нафар ўқувчи қамраб олинган. Ёшлар “Болалар ва сув”, “Эколгия болалар нигоҳида”, “Варраклар сайли”, “Зарб”, “Йилнинг энг ёш ихтирочиси” каби кўрик-танлов ва фестивалларда ўз билим ва маҳоратини намойиш этмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА