«Ёш китобхон оила» танлови ўтказилади
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган мазкур танлов 30 ёшгача бўлган ёш оилалар учун белгиланган.
Танловдан мақсад ёш оилаларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, китобхонликни мамлакатимиз бўйлаб кўникмага айлантириш, жойларда адабий муҳит яратишдан иборат.
Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, танловда иштирок этиш истагидаги оилалар жорий йилнинг 30 майига қадар @kitobxonoila_bot телеграм манзили орқали ариза юборишлари мумкин.
Танловда ғолиб бўлган ёш оила Президент совғаси – “Спарк” автомашинаси билан тақдирланади.
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА