Ёш географ халқаро эътироф этилди
Ҳозиргина олинган хабарга кўра, Яҳё Ҳакимжонов халқаро олимпиадада бронза медалига сазовор бўлди.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган 22-Халқаро география олимпиадаси – “iGeo-2026”да дунёнинг қарийб 50 та мамлакатидан келган 184 нафар ёш географ иштирок этмоқда. Олимпиадада ёзма тест, мультимедиа синови ҳамда дала амалиёти машғулотлари бўйича билимлар баҳоланди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси – Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Ҳакимжонов Яҳё Зафаржон ўғли муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Халқаро география иттифоқи (IGU) ҳомийлигида ташкил этиладиган 16-19 ёшли иқтидорли ёш географлар халқаро мусобақаси фан олимпиадасига тенглаштирилган ва унинг ғолиб, совриндорлари шу даражада эътироф этилади.
Шундай қилиб, Яҳё Зафаржон ўғли Ҳакимжонов 16-19 ёшлилар ўртасида дунёнинг энг билимдон 3-географи деб тан олинди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА