Ёш эшкак эшувчилар учун муҳим старт
Бугун Тошкентда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси старт олди.
Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мусобақа ёш эшкак эшувчилар учун ўз имкониятларини намойиш этиш, мураббийларга эса спортчиларнинг муҳим халқаро ва республика мусобақалари олдидан тайёргарлик даражасини баҳолаш имконини бермоқда.
Кескин ва муросасиз баҳсларга бой кечаётган Ўзбекистон кубоги 12 августга қадар давом этади. Шундан сўнг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА