Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича VI Осиё ўйинлари қолдирилди
Осиё Олимпия кенгаши (ООК) жорий йилнинг 28 ноябрь - 7 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича VI Осиё ўйинлари қолдирилганини эълон қилди.
ООК ва Ўйинлар ташкилий қўмитаси баёнотига кўра, ушбу комплекс мусобақа келгуси йилнинг 28 март - 8 апрель кунлари ўтказилиши белгиланди.
Янги саналар Миллий олимпия қўмиталарининг тадбир ҳамкорлари билан маслаҳатлашувларидан сўнг тасдиқланди.
Ташкилий қўмита келтирган маълумотга кўра, ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича VI Осиё ўйинларида 45 та давлатдан 4500 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА