Ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олинди
Мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, пойтахтимиздаги Олмазор туманида жойлашган "Саховат" уйида «Қуёш» волонтёрлик жамоаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида хайрия тадбири бўлиб ўтди.



Кексалар дуосини олиш, уларнинг кўнглини шод қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу хайрия тадбири "Саховат" уйида яшаётган 70 нафардан зиёд нуронийларнинг қалбига хурсандчилик бағишлади. Тадбир якунида нуронийларимиз эзгу амаллардан мамнун бўлиб, элга тинчлик, халқимизга фаровонлик, осуда кунлар бардавом бўлишини тилаб дуо қилдилар.
Гулноза Бобоева, ЎзА