Йўл азоби бартараф этилади
Фарғона вилояти марказига автомобилда келганлару, Бағдод аҳолиси йўл азоби нима эканини яхши биладилар. Қўқондан Бағдодга кираверишдаги айланма йўлдан юрсангиз, тирбандликка учрайсиз. То Риштон ёки Олтиариқ йўналишига чиққунча аҳвол шу. Машойихлар айтганидек, аслида масофани пиёда тезроқ босиб ўтиш мумкин бўлади, бу ерларда.
Шу кунларда Бағдодда бошланган ислоҳотлар доирасида халқа йўлини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозир мавжуд йўлнинг икки томонида қурилиш ишлари жадал олиб бориляпти. Ҳар куни 30-35 минг автомашина ўтадиган йўл илгари атиги икки қатор бўлганди, холос.
– Илгари йўл 8 метр эди. Энди 16 метр бўлади, – дейди “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ прораби Ёдгор Ҳайдаров. –Аҳолига қулайлик бўлиши учун икки томонида пиёдалар йўлаги, велосипед йўлаги қилинмоқда. Пиёдалар йўлагида ногиронлар учун алоҳида қатор ҳам қурилади.

Тўғри, бугун, ҳозирча ҳайдовчиларга бир оз ноқулайлик туғдиради. Аммо у вақтинча. Эрта-индин бу йўл тўрт қаторга айланади. Йўловчилар ҳам истаган жойидан ўтиб кетавермайди. Уларга алоҳида ўтиш жойлари бунёд этилмоқда. Ҳа, ҳайдовчига ҳам, йўловчиларга ҳам қулайлик яратилмоқда.

Энди автомашина Бағдод орқали юрганда кўзланган манзилга аввалгига қараганда анча тез етади. Чунки йўл тирбандлигидан халос бўладилар.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/Vz_ZyIE4YRc" title="Yo‘l azobidan qutiladilar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА