Йирик автобус саройи қурган тадбиркорларнинг қурилиш харажатлари солиқ базасидан чегирилади
Сўнгги уч йилда тадбиркорлар томонидан 3,5 мингдан зиёд замонавий автобус олиб келинди, 330 та йўналиш янги тизимга ўтказилди. Натижада кунлик йўловчилар оқими пойтахтда 2 баробар, ҳудудларда 2,5 баробар ошди.
Эндиликда пойтахтни агломерация ҳудудлари билан боғловчи, узунлиги 20 километргача бўлган барча автобус йўналишлари тўлиқ “брутто” тизимига ўтказилади.
Камида 100 та автобусга мўлжалланган автобус саройини қурадиган тадбиркорларнинг қурилиш харажатлари солиқ базасидан чегириб берилади.
Мутасаддиларга бир ойда олис ҳудудларни шаҳарлар билан боғловчи автобус йўналишларида тадбиркорлар учун жозибадор бўлган, “брутто” тизимига ўхшаш янги молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА