Йилнинг энг самарали тадбири аниқланди
ЎзА сўровномаларига кўра, «World Influencers Congress» I Халқаро инфлуенсерлар конгресси – йилнинг энг самарали тадбири сифатида эътироф этилди.
“Йил танлови - 2019” маросими давом этмоқда. Ўтган йилнинг 3 август санасида Тошкентда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган юздан зиёд энг машҳур блогерлар, фикр етакчилари, медиа-персоналлар, инфлуенсерлар (таъсир кўрсатувчилар) ва халқаро онлайн платформанинг таниқли вакиллари «World Influencers Congress» («Халқаро етакчилар конгресси») доирасида тадбир ўтказилган эди.
ЎзА сўровномаларига кўра, «World Influencers Congress» I Халқаро инфлуенсерлар конгресси – йилнинг энг самарали тадбири сифатида эътироф этилди.
Йилнинг энг самарали тадбири ташкилотчиси – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига совғани блогер, инфлуэнсер Нозим Сафаров топширди.
Бизни кузатишда давом этинг!