Ёш сураткашлар кўргазмаси
Тошкент Фотосуратлар уйи қошидаги Ижодий фотосанъат мактаб-студияси битирувчиларининг 28-ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ижодий фотосанъат мактаб-студияси ташкил этилганига бу йил 12 йил тўлади. Бугунги кунда у Ўзбекистонда фотография санъатини ўрганиш бўйича намунали мактаблардан бири саналади.
Кўргазмада мактаб-студияси ўқувчиларининг 96 та фотоиши намойиш этилмоқда.
Тақдим этилаётган фотоасарларнинг ҳар бирида ўзгача мазмун акс этиб, уларда мамлакатимизнинг мафтункор манзаралари, ижодкорларнинг теварак-атроф ва табиатга бўлган муносабати, хаёлот олами ва қизиқиши ифода қилинган. Уларда табиат, инсон ва борлиқ, маиший мавзулар натюрморт, манзара ва портрет жанрларида маҳорат билан талқин этилган. Ҳар бир муаллиф ўзини қизиқтирган мавзуга устозлари сабоғига биноан композицион ечим ва ранглар уйғунлигига амал қилган ҳолда ёндашган. Ижодий изланишлари, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини кўрсатишга ҳаракат қилган.
Бўлажак фотосуратчиларга етакчи фотоуста, малакали ва истеъдодли устоз Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шуъбаси” аъзоси Искандар Содиқзода сабоқ бериб, касб сир-асрорларини ўргатиб, назарий ва амалий билимларни берган.
Кўргазмага ташриф буюрган томошабинлар янги истеъдод соҳибларининг асарлари билан танишиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.