Яширинча уринишга чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизга товарларни яширинча олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш фош этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизга товарларни яширинча олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш фош этилди.
Бу ҳақда бошқарма Ахборот хизмати ЎзА мухбирига маълум қилди.
Жумладан, «Даут-ота» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган “Mercedes-Benz” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 149 миллион сўмлик 1972 дона хўжалик товари ва ҳашаротларга қарши дори воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.