Яқин Шарқда нефть нархи яна кўтарилди
Яқин Шарқда кескинлик кучайиши билан жаҳон бозорида нефть нархи 4 доллардан ошди. Исроил томонидан Эрон ва Ливан ҳудудига берилган янги зарбадан сўнг сармоядорлар хавотири кучайди.
Маълумотга кўра, “Brent” русумли нефть 4,47 фоиз қимматлашиб, бир баррели 97,15 долларга етган. АҚШнинг WTI нефти нархи эса 4,5 фоиз кўтарилиб, 94,61 доллардан сотиляпти.
Исроил ҳарбийлари душанба куни Эрон жануби-ғарбидаги нефть-кимё мажмуаси ҳамда бошқа ҳарбий объектларга зарба берилганини тасдиқлади. Қайд этилишича, бу ҳаракат АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхудан янги ҳужумдан тийилишни сўраганидан кейин амалга оширилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА