АҚШ дронга қарши муқобил қуролни синаб кўряпти
АҚШ денгиз пиёдалари корпуси Филиппинда қиммат ракетадан фойдаланмасдан дронни йўқ қила оладиган янги тактик тизимни синовдан ўтказди, деб хабар тарқатди “The Wall Street Journal” нашри.
Гап икки MADIS (Marine Air Defense Integrated System) зирҳли автомобилга асосланган Денгиз ҳаво мудофааси интеграциялашган JLTV тизими ҳақида боряпти. Машиналарнинг бири радар ва 30 мм тўп билан жиҳозланган, иккинчиси “Stinger” ракетаси ва электрон уруш тизими билан қуролланган.
Арзон душман дронини ракета билан уриб тушириш 1 миллион долларга айланади. 30 мм снаряд эса нишон яқинида портлайди ва бевосита зарба бериш заруратини инкор қилади. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир дронни йўқ қилиш учун тахминан 11 000 долларга тушадиган бешта шундай снаряд ишлатилади, битта “Stinger” ракетаси эса 430 000 доллар туради.
С.Раҳимов, ЎзА