Яқин орада глобал уруш бўлиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда
Хавфсизлик бўйича эксперт Эндрю Миштанинг фикрича, яқин беш йил ичида буюк давлатлар ўртасида қуролли можаро бўлиши мумкин. Эксперт The Wall Street Journal нашрида ёзган мақоласида ушбу фикрларни келтирган.
Колумнистнинг ёзишича, АҚШ билан Хитой ўртасида уруш келиб чиқиш эҳтимоли ҳозир анча юқори. Икки давлат ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик Тайван оролининг кимга тегишли экани масаласида кескинлашув фазасига чиқиши мумкин, дейилади мақолада.
Миштанинг фикрича, АҚШ армиясининг ушбу форматда уруш олиб боришга тайёр эмаслигидан фойдаланиб, бошқа қудратли давлатлар унга қарши чиқиши мумкин. Шу билан бирга, Пентагонга қуролли кучларни модернизация қилиш учун тахминан 15 йил керак бўлади.
Бундан ташқари, ҳозирги пайтда Ғарб коронавирус пандемияси, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келаётган мигрантлари оқими ҳамда “маданий инқилоб” туфайли ноқулай вазиятда қолган", дейди муаллиф.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу омиллар АҚШни анча кучсизлантириб қўйган. Бу эса Вашингтонни тахтдан ағдаришни истаётган давлатлар учун имконият эшикларини очиб беради, деб хулоса қилади Мишта.