Япон хаттотлигига бағишланган кўргазма
Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида“Ўзбекистон–Япония” дўстлик жамияти ва Тошкентдаги анъанавий чой маросимини ўрганиш жамияти ва Ўзбекистондаги Япония элчихонаси ҳамкорлигида Япон хаттотлиги гуруҳининг ҳисобот кўргазмаси бўлиб ўтди.
Хаттотлик ёзуви Японияда VII асрда пайдо бўлган. Хитой услуби асосида япон хаттотлигида бир қанча янги усуллар яратилди, ушбу услублар анчагина соддалиги ва ҳиссиётга бойлиги билан ажралиб туради.
Япон хаттотлик санъати ижодкордан энг юқори даражада эътиборни бир жойга тўплаш ва бажаришда ички ҳиссиётни ҳис этишни талаб қилади.
[gallery-1039]
Кўргазмада япон хаттотлиги гуруҳининг раҳбари рассом, хаттотлик устаси Гаянэ Матевосян ва унинг шогирдлари Алексей Улько, Арнелла Газарова, Шамиль Юсупов, София Раҳимова, Илона Качурова ва Рёя Сакамакиларнинг 50 га яқин ишлари намойиш қилинди.
Мазкур кўргазмага ташриф буюрганлар нафақат япон маданияти ва санъатидан баҳраманд бўлишди, балки, улар ҳақиқий япон чойини ичишга ҳам муяссар бўлишди.
Кўргазма 20 февралигача давом этади.
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА