Янгиланган мактаб фойдаланишга топширилди
Қўқон шаҳридаги 44- умумий ўрта таълим мактаби давлат дастури доирасида янгидан қуриб битказилди.
Мактабни фойдаланишга топшириш маросимида шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида Қўқон шаҳрида умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари мукаммал таъмирланаётгани, ўқитувчи ва ўқувчиларга замон талаби асосида шароитлар яратилаётгани ҳақида гапирди.







"Қўқон бинокор" масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёдкорлик ишлари учун 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 420 ўринли ўқув корпуси, ошхона, спорт ва фаоллар зали барпо этилди.
Шаҳар ҳокими бошчилигида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида мактаб ҳовлисига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА