Янгиер шаҳрида «Оналар боғи» ташкил этилди
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари доирасида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги "Бобур" маҳалласида фаол хотин-қизлар бошчилигида акция ташкил этилди. Унда онахонлар томонидан мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди.
Эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида маҳаллада «Оналар боғи» бунёд этилди. Мазкур акция бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. Навбатдаги акция «Наврўзобод» маҳалласида ўтказилади.





Шуҳрат Суяров, ЎзА