Янги йил янги уйларда нишонланади
Термиз шаҳрида уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган эҳтиёжманд оилаларга Шукрона массивида қад ростлаган замонавий лойиҳалар асосидаги янги уй-жойларнинг калити топширилди.
Термиз шаҳрида уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган эҳтиёжманд оилаларга Шукрона массивида қад ростлаган замонавий лойиҳалар асосидаги янги уй-жойларнинг калити топширилди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик ва янги уйларнинг эгалари иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, уй-жойга муҳтож ногиронлиги бўлган оилаларни кучли ижтимоий ҳимоя қилиб, турар жой муаммосини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Янги йил шукуҳи эсаётган шу кунларда Термиз шаҳрида бунёд этилган 50 оилага мўлжалланган 2 сотих ер майдонига эга икки хонали янги уйларнинг калитлари тантанали топширилгани ҳам бунга яққол далилдир.
– Тантанали тадбирда миллатимизга хос саховат ва меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби улуғ қадриятларимиз кенг намоён бўлгани қувонарлидир, – дейди “Нуроний” жамғармаси Термиз шаҳар бўлими раиси Н.Остонақулов. – Зотан, шундай обод ва ораста уйларда эзгу ниятлар, улуғвор мақсадлар бўй кўрсатади. Эртанги янада тўкин, осойишта турмушга ишонч туйғусини мустаҳкамлайди.
Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худойбергенов сўзга чиқди.