Янги Тошкент лойиҳаси дунё саҳнасида
Янги Тошкент лойиҳаси билан Франциянинг Кан шаҳрида ўтказиладиган кўргазмада иштирок этилади. "MIPIM-2025" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилиб, унда Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси тақдим этилади. Янги Тошкент Дирекция ушбу йирик лойиҳани "Cross Works" компанияси билан ҳамкорликда дунё инвесторлари ва мутахассисларига намойиш этади.
"Cross Works" асосчиси ва бош директори Ҳакан Агcа Янги Тошкент лойиҳаси бўйича асосий тақдимотни ўтказади. Бу шаҳарсозлик, инвестициялар ва инновацион ечимларга қизиқувчилар учун муҳим имкониятдир.
MIPIM – дунё даражасидаги йирик кўргазма бўлиб, шаҳарсозлик, инфратузилма ва инвестициялар соҳасидаги энг илғор лойиҳаларни бир жойга тўплайди.
ЎзА